Райҳон Уласенованинг оиласида қиз фарзанд дунёга келди

09:32, 27 июнь

Актриса ва бошловчи Райҳон Уласенова яна бир бор оналик бахтига сазовор бўлди.

Актрисанинг оиласида қизалоқ дунёга келди. Бу ҳақда унинг синглиси Ойҳон Ифорзода 26 июнь куни ўзининг “Инстаграм”даги саҳифасида хабар қолдирди.

“Оллоҳга шукр! Бергани рост бўлсин! Уч карра холажон бўлдим! Қиз!!!”

Фурсатдан фойдаланиб Darakchi.uz жамоаси номидан Райҳон Уласеновани ушбу бахтли ҳодиса билан муборакбод этамиз!

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!