Эгизаклар террорчилик гуруҳига аъзо бўлишига қаршилик қилган онасини ўлдирди

11:15, 27 июнь

Саудия Арабистонининг пойтахти бўлмиш Ар-Риёд шаҳрида 20 ёшли эгизак ака-ука “Ислом Давлати” террорчилик гуруҳига аъзо бўлишига қаршилик кўрсатгани боис кекса онасини ўлдирди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Нашрнинг маълумот беришича, ака-ука Холид ва Солиҳ оналари Хаил-ал Аринийни алдаб омборхонага олиб киришган ва бир неча маротаба пичоқ санчиб, ўлдиришган. Шундан кейин улар 72 ёшли отаси ва 22 ёшли акасини ўлдиришга уринган. Эркаклар оғир тан жароҳати билан касалхонага ётқизилди.

Қотилликни амалга оширган эгизаклар қочиб кетган. Полиция ходимлари уларни Ар-Риёддан 100 километр узоқликдан топди.

Онаси фарзандларининг террорчилик гуруҳига аъзо бўлганини сезиб, агар бу йўлдан қайтмасалар, ҳукуматга арз қилиши мумкинлигини айтган. 25 июнь куни Ар-Риёд шаҳрининг барча аҳолиси 67 ёшли онанинг дафн маросимида қатнашди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!