Лионель Месси термадаги фаолиятини якунлади

11:23, 27 июнь

Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси Чилига қарши (0:0, 2:4 пенальти) Америка Кубоги–2016 мусобақаси финалидан сўнг термадаги фаолиятига якун ясаши ҳақида айтиб ўтди. 

“Термада мен учун барчаси тугади. Бу менинг қарорим”, – деди 29 ёшли ҳужумчи. 

Месси Чилига қарши финалда пеналтини ноаниқ амалга оширди ва бу ҳам якуний натижага таъсир ўтказди. 

Аргентина сўнгги уч финалнинг барчасида мағлубиятга учрамоқда. ЖЧ–2014 финалида Аргентина 0:1 ҳисобида Германияга ютқазганди. Ўтган йилги ва бу йилги Америка Кубогида Аргентина ва Месси пенальтилар сериясида мағлубиятга учради.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!