Украинада чупакабра ўлдирилди

11:32, 27 июнь

Украинанинг Черновицкий вилоятидаги Рукшин қишлоғида фанга номаълум бўлган ҳайвон ўлдирилган. Уни қишлоқ аҳолисидан бири пичанхонада учратиб, паншаха санчиб ўлдирган, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Номаълум ҳайвон қишлоқ аҳлининг товуғини, жўжаларини ўғирлаб еган. Одамларнинг бу ҳайвон чупакабра эканлигига ишончи комил. Ҳайвоннинг жасади ветеринарларга кўрсатилганда, улар бу қандай йиртқичнинг ўлиги эканлигини аниқлаб беришолмади. Ҳайвоннинг тишлари, орқа оёқлари, қулоғи ва бўйни узун бўлган. 

Қишлоқ аҳолиси ҳайвон ёлғиз бўлмаган, унинг қариндошлари ҳам бўлиши керак, деган хулосага келган ва ўрмончи билан ўрмонни айланиб чиқишга қарор қилишган. 

Чупакабра (исп. chupacabras — “сўрмоқ” ва cabra — “эчки”, “қон сўрувчи эчки”) — 1950 йилда Пуэрто-Рико шаҳрида қони сўриб олинган эчкиларнинг жасади топилгандан кейин афсона бўлган ҳайвоннинг номи. Бу ҳайвонни турли касаллик ва мутация натижасида ҳам пайдо бўлган дейишади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!