Тошкентга салкам 2 кг “марихуанна” олиб кирмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди

15:37, 27 июнь

Тошкент шаҳар Бектемир ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида "Бектемир" ЙПХ масканида Миробод туманида яшовчи 32 ёшли шубҳали шахслар тўхтатиб текширилганида, уларнинг қўлидаги сумкасидан бир килограммдан зиёд “марихуана” гиёҳвандлик моддаси топилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!