Автомобиль биринчи марта техник кўрикдан қачон ўтказилади?

09:52, 28 июнь

“Ўзимизда ишлаб чиқарилган GM енгил автомобилларини автосалонлардан харид қилиб олганда, биринчи техник кўрик қачон ўтказилиши керак?”

Б.Нажимов, Когон тумани

Х.Сайдалиев, Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ бошлиғи:

— Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб улардан фойдаланишнинг биринчи йили мобайнида транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмайди.

Масалан, 2015 йилда сотиб олинган автомобиль 2015 йилнинг 31 декабрига қадар техник кўрикдан ўтмаслиги мумкин. 2016 йил 1 январдан 31 августгача бўлган вақт оралиғида эса техник кўрикдан ўтиши лозим. Ундан кейин автомобиль ҳар икки йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилади. Ишлаб чиқарилганига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари эса (йўловчи ташивчилардан ташқари) бир йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилади. 

Шунингдек, “Даракчи” газетасининг 30 июнь куни сотувга чиқадиган 26-сонида “Газ чизмасида хато бўлса, жарима тўланадими?”, “Архивга электрон сўров жўнатиш мумкинми?”, “Майда савдо”нинг солиғи қанча?”, “Нега маҳсулотларда тайёрланган муддат кўрсатилмайди?”, “Пиёдалар йўлда телефондан фойдаланиши мумкинми?” каби саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!