Бош прокуратура бош вазир ўринбосари жиноий жавобгарликка тортилганини рад этди

10:17, 28 июнь

Ўзбекистон бош прокуратураси бош вазир ўринбосари — “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси бошқарув раиси Улуғбек Рўзиқуловнинг жиноий жавобгарликка тортилгани ва унга нисбатан уй қамоғи кўринишидаги чораларнинг қўллангани тўғрисида айрим сайтларда эълон қилинган хабарларни рад этди. Бу ҳақда “Газета.uz” хабар бермоқда

“Мазкур маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди, айни пайтда Бош прокуратурада Рўзиқулов У.га нисбатан жиноий иш қўзғатилмаган”, — дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати душанба куни эълон қилган хабарда.

Хабарда юқори айтиб ўтилган маълумотларнинг айнан қайси сайтларда эълон қилингани аниқлаштирилмаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!