Лола: “Фотосессияларни ёқтирмайман, бироқ йилда бир марта кўзингизни қувнатишим керак”

10:19, 28 июнь

Ўзбек эстрадаси вакиласи Лола ўз Instagram саҳифасига янги фотосессиясидан расм жойлади ва унга изоҳ сифатида фотосессияларни ёқтирмаслигини ёзиб қўйди. Бу ҳақда “Дарё” хабар бермоқда

«Ростини айтганда фотосессияларни ёқтирмайман. Битта фотосессияда иштирок этишдан кўра 10 та клипда суратга тушганим осонроқ», — деб ёзган хонанда кайфияти йўқ смайликни қўйишни ҳам унутмади.

«Фотосессия жараёнида мен ўзимни ноқулай сезаман, уни ҳис қилолмайман. Камера қаршисида ўйнашинг кераклиги мен тушунмайдиган ва эплай олмайдиган жараён».

«Ғалати туюлиши мумкин, бироқ видеода суратга тушаётганимда мен сюжет ичида яшайман. Камера ишини қилиб олгунига қадар ўзимни қандай тутишим кераклиги ёки унга қандай қарашим лозимлигини хаёлимга ҳам келтирмайман. Шунчаки ҳиссиётларимни ташқарига чиқараман ва бу кадрда қандай кўринаётгани ҳақида ўйламайман. Барчаси кейинроқ — монтаж вақтида кўринади».

Лола клиплари сценарийсини ўзи ёзишига ҳам шаъма қилган: «Видео учун сценарий ёзаётганимда картинани кўз олдимда тўлиқ гавдалантираман ва ҳар бир деталга эътибор қаратаман. Шунинг учун уни шунчаки ўйин демаган бўлардим, у съёмка майдони ичидаги кичик бир ҳаётга кўпроқ ўхшайди. Унга қалбингни бера оласан. Фотосессияларда эса мен ҳозирча буни ҳис қила олганим йўқ».

Қўшиқчи касби баъзида ўз ҳукмларини ўтказиб туриши ва бу ҳеч бўлмаганда йилда бир марта амалга ошиши мумкинлигини қўшимча қилиб, «мен янги фотосуратларим билан кўзингизни қувнатишим керак», — дея фикрини якунлаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!