Қирғизистонлик фуқаро Google офисида ўтов қурди

10:22, 28 июнь

АҚШга Қирғизистондан келган Google компаниясининг Калифорния офисида ишловчи Тилек Мамутов миллий ўтов қурди ва унинг суратини Facebook даги саҳифасига жойлаштирди, деб хабар берди  “Lenta.ru” нашри.

“Google” офисида ўтов қуришимга ёрдам берган ҳамкасбларим Эмили ва Ричардга миннатдорчилик билдираман. Ҳозирда биз ўтовдан учрашувлар ўтказиш учун фойдаланмоқдамиз”, деб изоҳ қолдирган Тилек Мамутов.

Ижтимоий тармоқдаги маълумотларга кўра, Тилек Мамутов 2007 йилдан бери компанияда менежер лавозимида ишлаб келган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!