Пахмоқ сочли ота ва қиз интернет фойдаланувчилари диққатини жалб этди(Фото)

10:31, 28 июнь

Бэнни Гарлем (Benny Harlem) ва унинг қизи Instagram га суратларини жойлаштиргандан кейин ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўртасида машҳурликка эришди. Пахмоқ сочли эркакнинг аккаунтини 143 минг киши кузатиб боради, деб хабар берди “Lenta.ru”  нашри.

Бэнни Гарлем АҚШда истиқомат қилади, моделлик бизнеси, актёрлик ва мусиқа билан шуғулланади. У олти ёшли қизи Жексин билан бирга африкача услубда кийинади ва соч турмаклайди, подиумда африкаликларнинг либосларини намойиш қилади. Гарлемнинг айтишича, унинг оиласи соч ювиш учун табииий маҳсулотлардан тайёрланган, ўзлари ишлаб чиқарган шампундан фойдаланади.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!