Умидахон: “Бўлажак турмуш ўртоғим санъаткор бўлса...”

11:47, 28 июнь

Хонанда Умидахон “Даракчи” газетасининг “Қисқа ва лўнда” лойиҳасига берган интервьюсида спортнинг дзю-до турида эришган муваффақиятлари, бўлажак турмуш ўртоғи, тасаввуридаги романтик учрашув ҳақида сўзлаб берди. 

“Ҳозирча ижодимга доир режалаштирилган ишларимни амалга оширмоқчиман. Кейин шахсий ҳаёт ҳақида ўйлайман. Бўлажак турмуш ўртоғим санъаткор бўлса албатта яхши. Бошқа касб эгаси бўлса ҳам, асосийси санъатимни тушуниб, ҳурмат қиладиган, ижодимга қаршилик қилмайдиган инсон бўлсин дейман. Фарзандларим иккита бўлишини истайман: Ўғил ва қиз. Яна бир энг катта орзуим бу, фарзандларимдан бири, касбимни давом этирса дейман”,—дейди Умидахон келажакдаги орузлари ҳақида сўзлар экан. 

Хонанда билан тўлиқ интервьюни “Даракчи” газетасининг 30 июнь куни сотувга чиқадиган 26-сонида танишишингиз мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!