Хитойлик бир оёқли йигит ва бир қўлли қизнинг рақси интернетни ларзага келтирди(Видео)

12:11, 28 июнь

Бир оёқли йигит ва бир қўлли қизнинг рақси оммани ларзага солди ва ҳеч ким кўз ёшини тия олмади, деб хабар берди “Interesno.cc” нашри. 

Улар илк маротаба 2007 йилда миллий рақс танловида иштирок этишган. Бунга қадар мазкур танловда ногиронлар иштирок этмаган. Ўшанда улар кумуш медални қўлга киритган эдилар. Танловда 7000 га яқин иштирокчи қатнашган бўлса ҳам,   

Ма Ли ( Ma Li) ва Тао Сяовей  (Zhai Xiaowei) нинг рақсини томошабинлар ўрнидан турганча, олқишлаб кутиб олишган ва уларнинг номери хитга айланган.

Хитойлик ногирон раққослар Ма Ли ва Тао Сяовей илк маротаба Сан Бао (San Bao)нинг “Қўлни қўлга бериб” мусиқасига рақс саҳналаштирилган балетни ижро этишган. 

Ма Ли 19 ёшида автоҳалокат туфайли қўлидан айрилган бўлса, Тао Сяовей 4 ёшида бахтсиз ҳодиса туфайли оёғидан ажралиб, мажруҳ бўлиб қолган.

Ma Ли 11 ёшидан бери рақс билан шуғулланиб келган бўлса-да, автоҳалокатдан кейин 5 йилгача рақсга тушишга журъати етмаган. Ҳаттоки тушкунликка тушганидан ўз жонига қасд қилмоқчи ҳам бўлган. Аммо кунлардан бир кун ногиронлар иштирокида ўтказилган санъат кечасида қатнашиш унинг ҳаётини тубдан ўзгартириб юборади. Шунда Ма Ли ҳали рақс билан шуғулланишига имконият борлигини тушуниб етади. 

Тао Сяовей эса болалигида рақс билан шуғулланмаган. У 4 ёшдалигида трактор тагида қолиб, оёғидан айрилган. Бироқ ногиронлигига қарамай, машҳур спортчи-велосипедчи бўлишга ҳам улгурган эди. У Ма Ли билан танишиб қолади, шунда қиз ундан “рақсга туша оласанми?” деб сўрайди. Тао ҳеч қачон бу иш билан шуғулланмаганлигини билдирган. Шунда қиз унга бирга дуэт ижро этишни таклиф қилади. Улар биргаликда рақсни омма эътиборига ҳавола этиш учун эрталабки соат саккиздан тунги ўн биргача тер тўкиб, машқ қилишади. Аммо уларнинг биргаликдаги гўзал рақси бу машаққатларни унутишларига сабаб бўлди.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/UTrb6i7gJAk" frameborder="0" allowfullscreen></iframe>

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!