Виктория Бекхэм сарвиқоматлик сирини ошкор қилди

14:24, 28 июнь

Виктория Бекхэм 40 ёшга тўлганига, тўрт фарзанднинг онаси бўлишига қарамай, қоматини идеал даражада сақлаган аёллардан биридир, дейди “Interesno.cc” нашри. 

Дэвид Бекхэмнинг рафиқасини аксарият ҳолларда анорексияда ва овқат ҳазм қилиш аъзоларида муаммолари борликда айблашади. Аслида эса Виктория оддий қоидаларга амал қилади ва тинимсиз жисмоний машқларни бажаради. У бошқа тенгдош аёллар каби целлюлитдан қўрқади. Шунинг учун ёшлигини сақлаб қолиш илинжида ўзини қийнаб бўлса ҳам оғир жисмоний машқларни бажаришга ҳаракат қилади. Қоматини сақлашда у тухумсимон шаклга эга бўлган махсус тренажёрдан фойдаланади. Тренажёр ичига кириб олган Виктория тинимсиз равишда унинг педалини айлантиради.  

Вакуум технологияси ёрдамида тананинг пастки қисмида қон айланиши яхшиланади ва ёғлар эрийди. Бу жараённинг ягона камчилиги нархи қимматлигидир. Бекхэм хоним велотренажердан ташқари югуриш жараёнида рақсга тушади, сакрайди, зарба беради ва турли машқларни бажаради.

Овқатланганда асосан парҳез таомларни (сабзавотларни, меваларни, балиқ ва фрешни) истеъмол қилади. Юқори калорияли ширинликлар ўрнига таъми музқаймоқ таъмини эслатадиган музлатилган узум ейди. 

Виктория Бекхэм берган интервьюларида кунига тўрт маҳал овқатланишини ва жисмоний машқларни бажаришини айтиб ўтади. Унинг энг кўп бажарадиган машқларидан бири ўтириб-туриш бўлиб, уни кунига 200 маротаба такрорлайди. Овқатланганда эса шакар, туз, ва ёғни умуман истеъмол қилмайди.

Викториянинг тахминий менюси:

Нонуштага: бир бўлак қуруқ товада қовурилган кепакли нон ва бир финжон кўк чой.

Иккинчи нонушта: банан ва узумдан ташқари ҳар қандай мевали, ҳеч нима қўшилмаган салат.

Тушлик: Сабзавотлар қўшиб димланган товуқ тўши ва бир финжон кўк чой.

Кечки овқат: Креветка қўшилган кўкатли салат.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!