Ҳаётингизни ўзгартиришга қодир бўлган 2 сеҳрли сўз

15:03, 28 июнь

Бу бизга болалигимиздан бери қулоғимизга қуйиладиган “раҳмат” ва “илтимос” сўзлари эмас, балки “етарли” ва “лойиқман” деган сўзлардир, деб маълумот берди “Interesno.cc” нашри.

Демак, гапни “етарли” дан бошлаймиз... Нима учун ҳаётда азият чекамиз? Доимо нимадир етишмаётганидан нолиймиз. Бизга пул, меҳр-муҳаббат, эътибор, ўзимизга нисбатан бўлган ишонч ва ҳоказолар етишмайди. Агар бутун диққат-эътиборимизни “етишмайди”га эмас, балки “ҳамма нарсам етарли”га қаратсак, нима бўлади?  

Ахир Коинот сизга ўзингиз истаган нарсани, кун бўйи ўйлаганингизни ҳадя этиш қудратига эга! “Менда муҳаббат ҳисси етарли даражада” деб ўйлашга ҳаракат қилинг, бу гапларни айтаётганда нимани ҳис қилаётганингизга эътибор беринг. Ўзингиз сезмаган ҳолда қалбингиз қувончга тўлишига ишончимиз комил. “Пулим, бахтим, омадим етарли даражада!” ёки бўлмаса вазиятдан келиб чиқиб, “йўлда жой етарли даражада” (ҳайдовчилар) ва ҳоказо деб ўйлаш мумкин. Бу сўздан истаган шаклда фойдаланиш мумкин. Ўзингизни ҳамма нарсаси етарли одамдай ҳис қилишга ҳаракат қилинг. Бирор нимага эгалик қилишни истасангиз, сеҳрли сўзни эслаб, такрорлашдан чарчаманг. Бу сўзларни бирор нарсага ёзиб, кўзга кўринадиган жойга илиб қўйишингиз ҳам мумкин. Етишмовчилик сиздан узоқдалигини, сизнинг ҳамма нарсангиз етарли эканлиги ҳақида ўйланг. 

Энди иккинчи сўз “лойиқман”ни олиб кўрамиз. Агар сизга бирор нарса етишмаса, демак у сизга керак эмас ёки ўзингизни унга лойиқ кўрмайсиз. Демак, яна юқоридаги схема бўйича “Мен севишга лойиқман! Бахтли бўлишга лойиқман! Ҳурмат-эътиборга сазовор бўлишга лойиқман! Автомашина эгаси бўлишга лойиқман! Оламдаги жами, энг яхши нарсаларга эгалик қилишга лойиқман!” деб такрорланг.

Бу сўзларни то ўзингиз ишонгунга қадар тинмай такрорланг, шунда ҳақиқий мўъжиза рўй беришининг гувоҳи бўласиз!

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!