Леди Гагага Хитойга кириш тақиқланди

15:59, 28 июнь

Хитой ҳукумати америкалик қўшиқчи Леди Гаганинг ижодини тақиқлади, бунга Леди Гаганинг тибетлик, будда динига мансуб аҳолининг етакчиси, Далай-лама билан учрашгани сабаб бўлган. Қўшиқчи Пекинга киритилиши тақиқланган қўшиқчиларнинг қора рўйхатига тиркалган, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Нашрнинг маълумот беришича, Леди Гага билан Далай-ламанинг суҳбати Хитой ҳукуматининг ғазабини келтирган. Тибетлик руҳонийни Пекинда роҳиблик либосини кийган бўри деб аташган.

Хитой Коммунистик партияси медиакомпанияларга мамлакат ҳудудида Леди Гаганинг қўшиқлари янграшини тақиқлаш ҳақида фармойиш берди. Оммавий ахборот воситаларига эса хонанданинг Далай-лама билан бўлган суҳбатини ёритиш буйруғи берилган.

Леди Гага ва Далай-лама 26 июнь куни АҚШнинг Индиана штатида учрашган. Улар суҳбат давомида эзгулик, сабр-бардош, раҳм-шафқат ва медитация ҳақида сўз юритишган. Суҳбат телебошловчи ва журналист Энн Карри иштирокида 20 дақиқа давом этган.

Далай-лама XIV Тэнцзин Гьямцхо 1989 йилда Нобель мукофотига лойиқ деб топилган. У 1959 йилда тибет аҳолисининг Хитой ҳукуматига қарши кўтарган исёнидан кейин Пекинни тарк этишга мажбур бўлган. Шундан бери Далай-лама XIV Ҳиндистонда яшайди. Унинг номи Хитойда тибет сепаратчиларининг раҳбари сифатида эълон қилинган.

Пекин илгари ҳам Далай-лама билан учрашган хонандаларнинг, шу жумладан Maroon 5, Бьорк ва Oasis ларнинг ижодини тақиқлаган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!