Туркия уриб туширилган Су-24 учун товон тўлаш фикридан қайтди

16:17, 28 июнь

Туркия бош вазири Бинали Йилдирим Россиянинг уриб туширилган Су-24 ҳарбий қирувчи самолёти учун товон пули тўлашдан бош тортди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

“Ёзилган хатда Туркия фақат кечирим сўраган, у ерда товон пули тўлаш ҳақида гап бўлмаган”, деди ҳукумат раҳбари.

Йилдирим шунингдек, айни вақтда россиялик учувчи Олег Пешковнинг ҳалокатига сабаб бўлган шахс устидан суд ишлари кетаётганлигини таъкидлаб ўтган.

Илгари бош вазир TRT телеканали эфирида Анқаранинг Россия Су-24 қирувчи ҳарбий самолёти уриб туширилгани учун Туркия ҳукумати товон пули тўлашга розилигини билдирган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!