Наманганда 51 ёшли аёл ўйинчоқ тўппонча ёрдамида дўконни ўмармоқчи бўлди

16:35, 28 июнь

Наманганда яшовчи 51 ёшли аёл ниқоб ва ўйинчоқ тўппонча ёрдамида заргарлик буюмлари дўконини ўмаришга ҳаракат қилди, деб хабар беради “Podrobno.uz” “РИА Новости” нашрига асосланиб.

“Замира Шаҳбозова бошига қора рангли колготка кийиб олган ва ўйинчоқ тўппонча билан заргарлик буюмлари дўкони сотувчисини қўрқитиб, заргарлик буюмларини қўлидаги пакетга солишни талаб қилган”,—дейилади хабарда. 

Маълумотларга кўра, Шаҳбозова 2013 йилда ҳам “Талон-тарож қилиш ёки ўзлаштириш орқали ўғирлик содир этиш” моддаси бўйича жиноий жавобгарликка тортилган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!