IKEA мебеллари уч нафар боланинг ҳаётига нуқта қўйди

17:13, 28 июнь

IKEA 29 миллион дона жавонни қайтариб олди.

Мебель ишлаб чиқарувчи IKEA АҚШда 29 млн дона жавонни қайтариб олмоқда, дея хабар беради The Philadelphia Inquirer.

Жавонларни қайтариб олишнинг сабаби уч нафар кичкина боланинг ўлими бўлган, улар мебель босиб қолиши оқибатида вафот этган. 

IKEA’нинг АҚШдаги президенти Ларс Петерсон мебеллар чақириб олинганлиги тўғрисидаги хабарни тасдиқлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!