Туркияда теракт: Истанбул аэропортида нималар содир бўлди

09:55, 29 июнь

28 июнь куни Истанбул шаҳридаги Отатурк номидаги халқаро аэропортда иккита портлаш содир бўлди. 50 киши ҳалок бўлди, яраланганлар сони 100 дан ошди. Портлашлар ортида “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи турганлиги маълум қилинмоқда. Айни дамда маълум бўлганлар ҳақида ТАСС хабар қилади.

Портлаш қандай содир бўлди

  • 28 июнь куни тунда Туркиянинг йирик аэропортида иккита портлаш содир бўлгани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Портлашдан сўнг гувоҳлар аэропорт биноси терминалидан қочаётган тўрт кишини пайқашган.
  • Хабар берилишича, портлашдан сўнг аэропорт тураргоҳида отишма содир бўлган. 
  • Туркия ҳукумати ҳодисани теракт деб топди.

Терактни ким уюштирди

  • ОАВларда хабар берилишича, терминалда икки ҳудкуш ўзини портлатиб юборган. Хабарларга кўра, учинчи террорчи ҳам бўлган, у одамларга қарата ўқ узган, кейин эса аэропорт ҳудудига яширинган.
  • Аниқ маълумотларга кўра, терактни уч нафар ҳудкуш терминалнинг турли нуқталарида содир этган. Ҳудкушлардан бири полициячи нишонига олинган, аммо террорчи полициячини қўлига тушмасдан аввал бомбани ишга туширган.
  • Портлашлар учун жавобгарликни “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи бўйнига олди.

Ҳалок бўлган ва яраланганлар ҳақида нималар маълум

  • Теракт қурбонлари ҳақида маълумотлар аниқланмоқда. Сўнгги маълумотга кўра, гап 50 нафар қурбон ва 147 нафар ярадор ҳақида бормоқда. Жабрланганлар касалхоналарга 50 дан ортиқ тез ёрдам машиналарида етказилди.
  • Reuters хабарига кўра, қурбонлар орасида чет эл фуқаролари бор.
  • Ҳозирча жабрланганлар орасида ўзбекистонликларнинг бўлганлиги номаълум

Айни дамда аэропортда

  • Портлашдан сўнг полиция аэропорт биносини қуршаб олинди. Фавқулодда ҳодиса ҳудуд самосида полиция вертолетлари назорат ўрнатган.
  • Аэропортдагилар эвакуация қилинган.
  • Рейсларни жўнатиш ва қабул қилиш тўхтатилган. Хорижий ва маҳаллий авиакомпаниялар оммавий равишда Истанбулга рейс юборишни бекор қилди.

Туркия Бош вазири Бинали Йилдиримнинг маълумотларига кўра, теракт 36 кишининг ҳаётига нуқта қўйган.

“Сешанба куни соат чамаси 21:22 да Отатурк аэропортида портлаш содир бўлди. Ярадорлар касалхонага етказилган", — дейди Йилдирим.

“Портлашда жабрланганлар асосан Туркия фуқаролари, аммо яраланганлар орасида чет элликлар бўлганлиги эҳтимоли ҳам бор”, — дейди бош вазир.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!