Америкалик аёл машинасида уриб юборган жасад билан ҳаракатланишда давом этди

10:11, 29 июнь

АҚШнинг Калифорния штатида яшовчи аёл маст ҳолда автомашина бошқариб, уйсиз, дайди эркакни уриб кетди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Жасад автомобилнинг олд ойнасидан ичкарига кириб қолган бўлса-да, сархуш аёл машинани тўхтатмай, ҳаракатланишда давом этган. У шу аҳволда 1,6 километр йўл босган. 29 ёшли жиноятчи аёл Стейси Санчес душанба куни Оушенсайд шаҳри чеккасида жойлашган уйида қўлга олинган.

Полициянинг маълумот беришича, аёл пиёдалар йўлакчасидаги йўловчини уриб юборган. Зарба шу қадар кучли бўлганки, жабрланувчи олд ойнани тешиб ўтиб, олдинги ўриндиққа, оёғи узилиб тушган.

Қўшниларнинг айтишича, аёл уйига етиб боргач, жасад осилиб турган машинадан бақирганча югуриб тушиб, уйига кирган. Йўлда учраб, ҳол-аҳвол сўраган ўсмир йигитнинг саволига “ҳаммаси жойида” деб жавоб берган. Воқеа жойига етиб келган шифокорлар эркакнинг ўлимини қайд этишган.

Ҳуши ўзига келган Санчес полициячиларга ўша куни кечқурун бир неча барга кириб, спиртли ичимлик ичганини, кейин уйга қайтаётганда одам уриб кетганини маълум қилган. Аёл қамоққа олиниб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!