“ПСЖ”га янги бош мураббий тайинланди

11:52, 29 июнь

Франциянинг “ПСЖ” клуби Унаи Эмерини бош мураббий сифатида тайинлаганини расман маълум қилди. 44 ёшли мураббий Лоран Блан ўрнини эгаллади. 

Парижликлар Эмери билан икки йиллик шартнома имзолади. Ушбу муддат яна бир йилга узайтирилиши мумкин. Тажрибали мутахассис  “Севилья” бошқарувида кетма-кет уч марта Европа лигасида ғолибликка эришган. 

Айнан шу сабабли ҳам парижликлар Эмерининг тажрибасига таянган ҳолда Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқмоқчи.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!