Туркия ҳукумати Су-24 учувчисининг оиласига товон тўлаш шартларини айтди

11:54, 29 июнь

Туркия ҳарбий ҳаво кучлари томонидан уриб туширилган Россиянинг Су-24 самолёти учувчиси ҳалок бўлган Олег Пешковнинг яқинларига томон тўлаш масаласини кўриб чиқишга тайёр эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда 28 июнь куни Туркия президенти матбуот котиби Иброҳим Калин хабар берди, деб ёзади ТАСС.

Унинг сўзларига кўра, Анқара ҳалок бўлган учувчи оиласининг дардига оро кириш мақсадида қадам қўйишга тайёр, фақат бунинг учун учувчининг оиласи томонидан сўров жўнатилиши керак. “Ҳозирча бундай сўров келиб тушмаган”, — дейди у.

Калиннинг таъкидлашича, мамлакталар ўртасидаги муносабатларнинг нормаллашуви Сурия, Украина, Қрим ва бошқа ҳудудий масалаларни муҳокама қилиш йўлида янги саҳифа бўлади.

Сешанба куни Туркия бош вазири Бинали Йилдирим мамлакат товон пули тўлашга тайёр эканлигини маълум қилганди. Кейинроқ сиёсатчи Су-24 зарарини қоплашдан бош тортганини айтди. «Товон пули тўлаш ҳақида ҳеч қандай гап бўлмади, Туркия фақат кечирим сўради», — дейди ҳукумат раҳбари.

27 июнь куни Туркия раҳбари Ражаб Тойип Эрдўған Россия раҳбари Владимир Путиндан уриб туширилган самолёт учун кечирим сўради.

Москва ва Анқара ўртасидаги муносабатлар 2015 йилнинг кузида турк ҳарбий ҳаво кучлари томонидан Суриядаги антитеррорчилик операциясида иштирок этаётган Су-24 бомбардимон самолётини уриб туширилгандан сўнг ёмонлашган. Икки учувчи ҳам самолётдан катапульта бўлишга муваффақ бўлган. Штурман Константин Мурахтин ерга эсон-омон қайтган, учувчи Олег Пешков эса ердаги жангарилар томонидан ўққа тутилган ва ҳалок бўлган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!