Расман: Винченцо Монтелла – “Милан” бош мураббийи!

11:57, 29 июнь

Италиянинг “Сампдория” бош мураббийи лавозимида ишлаган Винченцо Монтелла расман “Милан”аъзосига айланди.

Монтелла миланликлар бошқарувида Кристиан Броккининг ўрнини эгаллади. “Россонери” раҳбарияти мураббий билан 2 йиллик шартнома имзоланди. Келишувга кўра, Монтелла “Милан”да йилига 2,3 миллион евро маош олади.

Шунингдек, мутахассис “Сампдория”дан кетгани учун уларга товон пули тўлайди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили “Милан” Италия чемпионатини 7-ўринда якунлаган ва Италия Кубоги финалига қадар етиб келганди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!