Тошкентда бугун тунда зилзила қайд этилди

12:00, 29 июнь

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 29 июнга ўтар кечаси тунда  Тошкентда зилзила қайд этилгани ҳақида хабар берди.

“Тошкент” сейсмостанцияси маълумотларига кўра, 29 июнь куни тунги соат 02 дан 38 дақиқа ўтганда Ўзбекистон пойтахтида зилзила қайд этилган. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 450 км жануби-шарқда Тожикистон ва Хитой ҳудуди йўналишида бўлган. 

Зилзила магнитудаси - 5,4, Тошкентда зилзила кучи 2 баллни ташкил қилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!