Райҳон Туркияда оилавий ҳордиқ чиқармоқда(Фото)

12:11, 29 июнь

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева айни пайтда Туркияда ҳордиқ чиқармоқда. 

Хонанда дам олишга фарзандалари Ислом ва Имронни ҳам олиб кетган. Райҳон Instagram орқали мухлисларига дам олиш қай тарзда ўтаётгани ҳақида маълумот бериб бормоқда. 

Хонанда суратларининг ҳар бирига алоҳида фалсафий маънодаги изоҳлар қолдирмоқда. Улардан бирига Райҳон “Ҳеч қачон ўзингизни ўтмишингиз учун койиманг, сиз шунчаки бахтли бўлишга урингансиз”, дея фикрларини ёзиб қолдирди. Хонанданинг мухлислари бу фикрларнинг тўғри эканлигини таъкидлаб, инсон ҳамиша олдинга қараб интилиши кераклигини ёзиб қолдирган.

  

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!