2016 йилда бахт қасрига қадам қўйган 7 машҳур жуфтлик

12:52, 29 июнь

2016 йил ҳеч шубҳасиз энг шов-шувли тўйлар билан эсда қоларли бўлади. 

“Myday” нашри йил бошидан шу кунга қадар ўз жуфтини топган ва муқаддас оила ришталари билан муносабатларини боғлаган ўзбекистонлик машҳурларни санаб ўтди.   

Отабек Муталхўжаев ва Дилзодахон

2016 йилнинг 14 феврал санаси ҳушовоз хонанда, «Ниҳол» мукофоти совриндориОтабек Муталхўжаевнинг висол оқшоми билан тарих зарварақаларига мухрланди. Анча вақтгача кўнглидаги ёрини ахтарган ўзбек эстрадасининг юлдузи, ўз жуфти сифатида Дилзодахонни танлади. Висол оқшоми пойтахтимизнинг Versal ресторанида ўтказилди. Тантанада ўзбек санъатининг энг ёрқин вакилларини меҳмонлар қаторида кўриш мумкин бўлди.

Шох Алимович ва Ойхон Ифорзода

Шу куни, яъни 14 февралда яна бир жуфтлик севги ришталарини қонунийлаштиришди. Бошловчилар Нодиршох (Шох Алимович) ва Ойхон Ифорзода ўз яқинлари даврасида ФҲДЁ (ЗАГС) қонуний рўйхатидан ўтишди. 23 февраль куни эса Versal ресторанида икки ёшнинг никоҳ оқшоми бўлиб ўтди.

Каниза

Ўзбек эстрадасида ўзининг ажойиб йўналиши билан ҳамма хонандалардан ажралиб турувчи Канизанинг бу йил шахсий ҳаёти ва концерт олди шов-шувлари анчагача муҳокама бўлди. ФҲДЁ рўйхатидан ва шаръий никоҳдан ўтган Каниза, 28 апрел санасида илк яккахон концерт дастуридан сўнг куёв билан ўзининг чин уйига йўл олди. Айтиш жоизки, хонанда дабдаба билан никоҳ тўйини бирон-бир пойтахтимиз ресторанларида ўтказмади. Аксинча у, Истиқлол санъат саройида ҳаётидаги уч муҳим кунни, 10 йиллик ижоди, таваллуд айёми ва турмушга чиққани муносабати билан концерт дастурини ҳисобот тарзида мухлисларга тақдим этди.  

Милена Мадмусаева ва Абдуҳамид Халилов

Ниҳол» мукофоти совриндори, опера ижрочиси ва OAZIS гуруҳи хонандаси Милена Мадмусаева 25 апрелда турмушга чиқди. Тўй тантанаси Versal ресторанида бўлиб ўтди. Халқаро кўрик танловлар лауреати ва ғолиби Миленанинг ёри OAZIS гуруҳи продюсери Абдуҳамид Халилов.

Даврон Кабулов ва Эъзозахон

2016 йилнинг 23 май санасида «Миллион» жамоасининг аъзоси, шоумен Даврон Кабулов ва ниҳоят бўйдоқлар сафини тарк этди. Даврон ҳам ўзбек шоу-бизнеси бўйдоқлари орасида ўзига муносиб рафиқани кўп излаган йигитлардан бўлиб, у Эъзозахонда ўз танловини тўхтатди. Никоҳ тўйи шаҳримизнинг «Мумтоз» ресторанида бўлиб ўтди. Бу тўй шоу-бизнес оламида энг кутилган ва шов-шувли тантаналардан бўлди. Висол оқшомида ўзбек эстрадасининг энг таниқли санъаткорлари меҳмон бўлишди.

Шоҳрух ва Злата

Бир оз танаффусдан сўнг яна ижодга қайтган Шохрух репернинг тўй оқшоми эса 12 май санасида пойтахтимизнинг «Яккасарой» тўйхонасида бўлиб ўтди. Хонанданинг рафиқаси Злата. Улар икки ярим йил аввал қонуний ва шаръий никоҳдан ўтишган ва Ислом исмли ўғиллари ҳам бор. Ёш оила фурсат келиб, айнан 2016 йилда элга тўй беришди ва барча яқинларини таклиф этишди. Бу тўй ҳам юлдузлар ёғдусига бой бўлди

Шоҳруҳхон ва Асал 

Бу икки юлдузли жуфтликнинг муносабатлари анчадан буён муҳокама марказида бўлиб, барчани улар турмуш қуриши ёки қурмасликлари қизиқтириб келган. Барча саволлар ва муҳокамаларга эса 2016 йилнинг 5 июнь санасида барҳам берилди. Шу куни икки ижодкорнинг муҳаббат ришталари қонуний равишда мустаҳкамланди. Висол оқшоми Osiyo Grand ресторанида бўлиб ўтди. Дабдабали тўйнинг донғи эса дунёларга етди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!