Рио-де-Жанейро полициячилари сайёҳларни “Жаҳаннамга хуш келибсиз!” деган ёзув билан кутиб олди

14:13, 29 июнь

Рио-де-Жанейро аэропортида норозилик намойишини ўтказаётган полициячилар сайёҳларни “Жаҳаннамга хуш келибсиз! Полиция ва ёнғин хавфсизлиги ходимларига маош берилмаётганлиги туфайли Рио-де-Жанейро шаҳрига ташриф буюрган одамнинг ҳаёти  хавф остида қолади!” деган ёзув билан кутиб олди, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри.

Аэропортдан шаҳарга элтувчи йўлга эса номаълум шахслар “Хуш келибсиз, бизда касалхона йўқ!” деб ёзиб қўйган.

Маъмуриятнинг хабар беришича, ҳозирда Рио-де-Жанейро “фавқулодда ночор вазият”га тушиб қолган. 17 июнь куни губернатор Франсиско Дорнеллес ҳуқуқ-тартибот идоралари ва жамоатчилик транспорти ходимларига федерал бюджетдан қўшимча маблағ ажратишни талаб қилиб, акс ҳолда бу хизматлар фаолияти тўхтаб қолишини таъкидлаган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!