“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Истанбул-Тошкент рейси вақти ўзгаргани ҳақида маълум қилади

14:37, 29 июнь

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 28 июнь куни Истанбул-Тошкент йўналиши бўйича HY-274 рейсини амалга ошириши керак бўлган йўловчиларини “Отатурк” аэропорти Туркия ҳукумати қарори билан вақтинча ёпилгани муносабати билан парвозни амалга ошириш вақти ва санаси ўзгарганлигини маълум қилади.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК матбуот хизматининг хабар беришича, Истанбулдан Тошкентга 28 июнь куни амалга оширилиши керак бўлган HY-274 рейси 29 июнь кунига кўчирилиши кўзда тутилган.

Парвоз вақти – 20:00 (маҳаллий вақт). Йўловчиларни Отатурк аэропортида рўйхатга олиш 17:00 (маҳаллий вақт) да бошланади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!