Россияда сиам эгизаклари жарроҳлик амалиёти ёрдамида ажратилди

14:41, 29 июнь

28 июнь, сешанба куни Москва шаҳрида сиам эгизакларини ажратиш бўйича жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Бу ҳақда “Вести” нашри хабар бермоқда

Қорин қисми бир-бирига қўшилиб кетган эгизаклар Новосибирск шаҳрида яшовчи оилада дунёга келган. Туғруқ Москва шаҳридаги клиникалардан бирида юз берган эди. Ҳозирда эгизаклар Москва шаҳридаги Филатова номли шифохонада даволанмоқда. 

Шифохона бош шифокори Антонина Чубарованинг сўзларига кўра, жарроҳлик амалиёти ўта мураккаб кечган. Унга 20 кишидан иборат 3 та шифокорлар гуруҳи жалб этилган. Ҳозирда сиам эгизаклари шифохонанинг жонлантириш бўлимида даволанмоқда, уларнинг аҳволи оғир.

Бош шифокор жарроҳлик амалиёти бироз муддатдан сўнг ўтиказилиши белгилангани, бироқ бир ярим ойлик болаларнинг бир хил ривожланиши учун уларни ҳозир операция қилишга тўғри келганини айтиб ўтган.

Бу сиам эгизакларини ажратиш бўйича шифохонада ўтказилган учинчи жарроҳлик амалиёти.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!