Шаҳзода Муҳаммедова: “Отам 4 қавватли уй қуриб, ўзлари бир сония ҳам унда яшамадилар”

14:54, 29 июнь

Бугун эрта тонгдан актриса ва модельер Шаҳзода Муҳаммедова отасини хотирлади.

“Бундан 15 йил аввал раҳматли адажоним билан уйимиз архитектурасини бирга чизгандик. Ўшанда 10 ёш эдим. Адажоним юрист бўлсалар ҳам архитектурани зўр чизар эдилар. Рассомлик отамдан меърос, назаримда. Раҳматли адажоним 4 қаватли уйни қуриб тугатиб, лекин ўзлари бир кун ҳам, бир сония ҳам бу даргоҳда яшашга улгурмаганлар. Иллоҳим барча қилган роҳатини ҳам бирга кўрсин!”

Ана шундай хотиралар билан актриса “Инстаграм” саҳифаси орқали армонларини ёзиб қолдирди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!