Владимир Путин Туркия президенти билан телефон орқали суҳбатлашди

15:37, 29 июнь

Россия президенти Владимир Путин Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда

Нашрнинг маълум қилишича, Путин ва Эрдўғоннинг суҳбати “ўта самарали ва ижобий” бўлган. 

Маълумотларга кўра, икки давлат раҳбарининг суҳбати 40 дақиқа давом этган. Суҳбат натижалари ҳақидаги расмий маълумотлар бироздан сўнг тақдим этилади. 

Путин ва Эрдўғоннинг мулоқоти бошлангани ҳақида аввалроқ Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!