Барнаулда 10 ойлик бола 3-қаватдан тушиб кетди

15:39, 29 июнь

Россиянинг Барнаул шаҳрида кўп қаватли уйнинг учинчи қават деразасидан ёш бола тушиб кетди, дея хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Воқеа 28 июнь куни Юрин кўчасида юз берган. Учинчи қават деразасидан тушиб кетган 7-10 ойлик болани кўчадан ўтиб кетаётган йўловчи кўриб қолган. Бола оғир аҳволда касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Бу вақтда боланинг отаси ишда бўлган, спиртли ичимлик истеъмол қилган онаси эса ухлаб ётган. Тахминларга кўра, бола дераза тагида жойлашган кроватда ухлаган, уйғонгач, очиқ деразадан пастга қулаган. Мазкур ҳодиса юзасидан, полиция суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!