Истанбулда юз берган терактда ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқароси борлиги маълум бўлди

16:18, 29 июнь

Истанбул аэропортида юз берган теракт оқибатида ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқароси борлиги ҳақида хабар берилди. Бу ҳақда Ajans Haber нашрига асосланиб, “Дарё” хабар бермоқда.

Истанбулнинг Отатурк аэропортида 28 июнь куни оқшомда юз берган террорчилик ҳаракатлари оқибатида 13 чет эллик, хусусан, Ўзбекистон фуқароси ҳам ҳалок бўлган.  

Истанбулнинг Отатурк аэропортида 28 июнь куни оқшомда юз берган террорчилик ҳаракатлари оқибатида 13 чет эллик, хусусан, Ўзбекистон фуқароси ҳам ҳалок бўлган. Терактлар натижасида Саудия Арабистонининг беш, Ироқнинг икки, Эрон, Украина, Хитой, Тунис, Иордания ҳамда Ўзбекистоннинг бир нафардан фуқаролари ҳалок бўлган.

T24 ва BirGun нашрлари хабарига кўра, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаросининг исми-шарифи Самат Муҳиддиновдир.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!