Истанбул халқаро аэропорти учкарра терактдан сўнг фаолиятини қайта тиклади

16:19, 29 июнь

Истанбулдаги Отатурк номидаги халқаро аэропорт бир қатор портлашлардан сўнг фаолиятини қайта тиклади. Ҳудкуш террорчиларнинг ҳаракатлари оқибатида 36 киши қурбон бўлди, 140 дан ортиқ киши яраланди. Аксарият жабрланганлар Туркия фуқароларидир.

Терактлар оқибатида тўхтатилган авиақатнов тўлиқ тикланди. Бу ҳақда Туркия бош вазири Бинали Йилдирим хабар берди

“Суриштирув тадбирлари ҳали давом этмоқда. Аммо аэропорт очиқ, ҳаво қатнови аввалги тартибга қайтган”, - дейди вазир.

Аввалроқ бир қатор авиакомпаниялар Истанбул рейсини бекор қилган эди.

Полиция ходимлари томонидан бир қатор тадбирлар амалга оширилди: йўловчилар ва аэропорт ходимлари эвакуация қилинди, терминалдан чиқаётган барча кўздан кечирилди, шу билан бирга бутун бино ва унинг атрофидаги автомобиллар кўздан кечирилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!