Юлия Тимошенко буви бўлди

16:29, 29 июнь

Украинадаги «Батькивщина» партияси етакчиси ва Украина Олий Радаси депутати Юлия Тимошенко буви бўлди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда

Юлия Тимошенко набирали бўлгани ҳақида сиёсатчи Алексей Голобуцкий ўзининг Facebook`даги саҳифасида маълум қилган. 

“Ҳозиргина айтишди. Тимошенко буви бўлди. 3,2 килограм вазнга эга қизалоқ Киев шаҳрида дунёга келди. Юлиянинг 36 ёшли қизи Евгения она бўлди”, — деб ёзди сиёсатчи.

Евгения Тимошенко 2014 йилда одессалик тадбиркор Артур Чечеткинга турмушга чиққан эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!