Индонезияда дунёдаги энг семиз болакай яшайди(Фото)

09:54, 30 июнь

Индонезияда яшовчи 192 килограмм вазнга эга 10 ёшли болакай мажбуран парҳез тутишга жалб қилинди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда

Нашрнинг маълумот беришича, бу болакай дунёдаги энг семиз бола ҳисобланади. Эндиликда унинг рациони фақат жигарранг гуручдан иборат бўлади. 

Арья Пермана бунга қадар бир кунда беш марта овқатланган эди. Маълум бўлишича, болакайнинг иштаҳаси икки нафар катта одамники билан тенг. 

Болага ортиқча вазн бемалол ҳаракатланишига халақит беради. Шунинг учун ҳам болакай мактабдаги ўқишини тўхтатишига тўғри келди. 

Арья нафас олиш тизимидаги муаммолар сабаб тезда чарчаб қолмоқда. 

Ортиқча вазн соғлиғига хавф солаётган бола мажбуран парҳезга ўтқазилди. Унинг онасининг айтишича, Арья ўзининг ортиқча вазни туфайли бирорта кийим кия олмайди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!