Истанбулда терактни амалга оширган худкушлардан бирининг шахси аниқланди

10:09, 30 июнь

Туркиянинг “Хабер Турк” нашри Истанбул аэропортида терактни амалга оширган худкушнинг видеокузатув камерасидаги стоп-кадр суратини чоп этди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.   

Маҳаллий ОАВнинг маълумотига кўра, у Туркия фуқароси Муслим Сарийяр бўлиб чиқди. Истанбулнинг Отатурк аэропортида содир этилган теракт оқибатида 42 киши ҳалок бўлган, 200 дан ортиқ киши яраланган, уларнинг аксарияти касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Истанбул фожиадан кейин аста-секинлик билан ўзига келмоқда. Аэропорт фаолиятини давом эттириб, рейслар жадвал бўйича амалга оширилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!