Қозоғистонда олти нафар экстремист қўлга олинди

10:54, 30 июнь

Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида махсус операция чоғида олти нафар экстремист қўлга олинди, бу ҳақда республика миллий хавфсизилик Қўмитаси раиси Владимир Жумаканов хабар берди.

Куни кеча Қўмита Қарағанда вилоятида бир гуруҳ радикалларининг фаолиятини фош этди. Маълум бўлишича, улар томонидан бир нечта терактлар амалга оширилиши режалаштирилган. Операция 26 июнь куни Балхаш шаҳрида ва Гулшод аҳоли яшаш пунктида бўлиб ўтган. Гулшодда террорчиларни ушлаш чоғида улардан бири ўзини портлатиб юборган.

МХҚ маълумотларига кўра, операция чоғида олти киши қўлга олинган. Уларнинг барчаси маҳаллй аҳоли, Қозоғистон фуқаролари бўлиб, Қарағанда вилоятида теракт уюштиришни режалаштирган.

Жумакановнинг аниқлик киритишича, бу ҳодиса “Ақтўбе воқеаси” билан ҳеч қанақасига боғлиқ эмас.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!