Психологлар илк учрашувда нохуш кайфият уйғотадиган кийимлар рангини аниқлади

11:17, 30 июнь

Мутахассислар илк учрашувга отланаётган қизларга қандай рангдаги кийим йигитларда илиқ таассурот уйғотиши ҳақида маслаҳат беради, деб хабар беради “Vesti.ru” нашри.  

Ахир Коко Шанель хоним бекорга “Сизга илк таассурот уйғотиш имконияти бир марта берилади” демаган.

Олимлар илк учрашувда қандай рангли кийим инсонда илиқ таассурот уйғотиши юзасидан тадқиқот ўтказганда, мумкин бўлмаган ранглар орасидан биринчи ўринни тўқ сариқ (апельсин) ранг эгаллади. Бу ранг позитив ва оптимистик ранг деб ҳисобланса-да, бошқа одамда “баҳоси паст, арзон” деган таассурот қолдирар экан. Бунга коммунал хизмат ва йўлда ишловчи ходимлар кийимини мисол қилиб келтириш мумкин. 

Иккинчи мумкин бўлмаган ранг — сариқ рангдир. Бу ранг ёрқин ва диққатни жалб қиладиган ранг бўлишига қарамай, аксарият одамлар уни хиёнат ва худбинлик ранги деб қабул қилишар экан. 

Антирейтингимизда учинчи ўринни жигарранг эгаллади. Психолог Жуди Скот-Кеммиснинг фикрича, бу ранг ўта расмиятчилик ва зерикарли ранг ҳисобланиб, романтик муносабатларга ҳалокатли таъсир қилар экан.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!