Тошкентнинг “Ўрикзор” бозори ҳудуди иссиқ сув остида қолди (Видео ва фото)

11:28, 30 июнь

Пойтахтимизнинг “Ўрикзор” бозори ҳудудида марказий иссиқлик узатиш қувури ёрилиб кетди. Оқибатда бир нечта автомобилга жиддий зарар етди.

Қувурдаги авария чоршанба куни куннинг иккинчи ярмида юз берди, деб ёзади Nuz.uz. Автотураргоҳ ёнида қувур ёрилиб кетган, гувоҳларнинг сўзларига кўра, ёрилиш шу қадар катта куч билан содир бўлганки, қувурнинг бир қисми ҳавога учиб кетган ҳамда автотураргоҳда турган «Жигули» ва «Матиз» автомобилига жиддий зарар етказган. 

 

Бундан ташқари қувурдан тошган иссиқ сув савдо мажмуасининг катта қисмини сув остида қолдирди. 

 

Айни дамда воқеа сабаблари ўрганилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

 


Диққат, диққат! “Darakchi.uz"нинг Telegram’даги расмий канали ҳамда ботига аъзо бўлиб, янгиликлардан бохабар бўлинг!

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!