Глюкоза: “Эримнинг хиёнатини ҳам кечиришга тайёрман”

11:46, 30 июнь

Россиялик таниқли қўшиқчи Наталья Ионова ва унинг турмуш ўртоғи, тадбиркор Александр Чистяков яқиндагина тўйларининг 10 йиллигини нишонлади. Хонанда турмуш ўртоғини қаттиқ севишини, унинг барча айбларини, ҳатто хиёнатини ҳам кечиришга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда “Сегодня.ua” хабар бермоқда

“Даставвал биз бир-биримизни ўта кучли рашк қилар эдик. Саша фарзандининг онаси билан ажрашганидан сўнг уч йил бўйдоқ юрди. Унинг атрофида гўзал қизлар парвона эди. Аслида, биз ҳозир ҳам бир-биримизни рашк қиламиз ва бу одатий ҳол”,—деди Глюкоза интервьюларидан бирида. “Турмуш ўртоғим бошқа аёлларга ҳам ёқишини истайман, акс ҳолда у менга ҳам қизиқ бўлмайди. Баъзан эримга қараб туриб, уни кучли севишимни англайман. Мен унинг барча айларини кечирсам керак. Агар кечирмасам ҳам ҳеч бўлмаса уни тушуна оламан”.

Шунингдек, хонанда турмуш ўртоғи билан ҳеч қачон жиддий жанжаллашмаганини ҳам айтиб ўтди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!