Қорақалпоғистонда телефон ўғриси қўлга тушди

11:49, 30 июнь

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар ички ишлар бўлимига шу шаҳарда яшовчи 62 ёшли аёл мурожаат қилиб, номаълум шахс А. Досназаров кўчасида унинг қўлидан "Нокиа" русумли қўл телефони тортиб олиб воқеа жойидан яширинганлигини маълум қилган, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати. 

Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, ушбу талончилик жиноятини шу шаҳарда яшовчи 21 ёшли фуқаро содир этганлиги фош этилиб, қўлга олинди. Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!