Истанбулдаги терактлар оқибатида яна бир Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

13:05, 30 июнь

Туркия ОАВларининг хабар беришича, Истанбул халқаро аэропортида юз берган теракт қурбонлари орасида икки ўзбекистонлик фуқаро ҳам бўлган, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.  

Сешанба куни кечқурун Истанбул Отатурк аэропортининг уч жойида портлаш юз берди. Уч худкуш террорчи йўловчиларга қарата автоматдан ўқ узди, кейин эса портловчи қурилмаларни ишга туширди. Сўнгги маълумотларга кўра, теракт оқибатида 40 киши, шу жумладан 13 нафар чет эллик фуқаро ҳалок бўлди, 239 киши турли даражада тан жароҳати олди. Жароҳатланганлар орасида ўзбекистонлик аёл ҳам бўлган, ҳозирда у Истанбул касалхоналаридан бирида даволанмоқда. 

“Қурбон бўлганлар орасида Ўзбекистоннинг Наманган вилоятидан бўлган 22 ёшли Аброржон Устабоев ҳам бўлган”, деб хабар берди пайшанба куни Туркиянинг Haberturk интернет нашри. Маълумотларга кўра, Аброржон Устабоев аэропортга келиб, таксидан тушган маҳали ҳалок бўлган. 

Туркия ва Ўзбекистон ОАВларда Туркия адлия вазирлиги томондан тақдим этилган ҳалок бўлганлар рўйхатида яна бир ўзбекистонлик фуқаро Самат Муҳиддиновнинг ҳам номи киритилган.

Диққат, диққат! “Darakchi.uz"нинг Telegram’даги расмий канали ҳамда ботига аъзо бўлиб, янгиликлардан бохабар бўлинг! 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!