Олти фарзанднинг онаси омадли моделга айланди

14:58, 30 июнь

Австралиялик Рози Льюик 30 ёшгача олти нафар фарзандни дунёга келтирди, аммо бу ҳолат унга омадли моделлик карьерасини бошлашга ҳалал бермади.

The Daily Mail’нинг ёзишича, Рози болалигида мода олами ҳақида орзу қилган, аммо ҳаёт буни тақозо этмади. У жуда эрта турмушга чиқди ва фарзандлар дунёга келтирди. 25 ёшгача Рози уч боланинг онаси бўлишга улгурган эди. Ўшанда у бир неча йилдан бери она бўлолмаётган дугонаси Лоренга ёрдам бермоқчи бўлди. Лорен ва унинг турмуш ўртоғига 21 марта ЭКУ ҳам ёрдам бермаганини инобатга олиб, Рози Лоренга уларнинг фарзандига суррогат она бўлишни таклиф қилди ҳамда дугонаси ва турмуш ўртоғига соғлом эгизакларни дунёга келтириб берди. 

Шундан сўнг Рози ўзининг тўртинчи фарзандини ҳам дунёга келтирди, бироқ бу туғруқ унинг учун жуда оғир кечди ва у ўлим ёқасидан қайтди. Бундай ташвиш Розига ҳаётини қайта кўриб чиқиш ҳақида ўйлаб кўриш учун яна бир сабаб бўлди. У энди болалигидаги орзусини амалга оширишга қарор қилди. Спорт ва тўғри овқатланиш уни ажойиб қомат соҳибасига айлантирди. Аёлга моделлик фаолиятида табиий ҳусни ва узун чиройли сочлари ҳам ёрдам берди. Ҳозирда 30 ёшли Рози бир нечта етакчи фэшн-брендлар билан шартнома имзолаган, бундан ташқари у Австралияда Intimate Britney Spears ички кийимларини ҳам намойиш этади. Шунингдек кўп болали она ўзининг суррогат оналиги тўғрисида бир нечта китоб ҳам ёзди.

Розининг сўзларига кўра, у моделлик бизнесига ёш қизлик пайтида эмас айнан ҳозир келганидан жуда ҳурсанд.

«Мен бу ишни 20 ёшимда уддалай олмасдим. Ҳозир менда тажриба, ички ва ҳаётий куч кўпроқ ва мен мода саноатига янгилик олиб кира оламан. Ҳамма нарсага эришиш учун мен қатъий жадвал асосида иш тутаман. Мен доим нима қилишим лозимлигини биламан ва шунчаки шу ишни қиламан. Менга ҳозир яшаётган ҳаёт тарзим жуда ёқади», – дейди Рози.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!