Зарина Низомиддинова: “Ўғлимни санъатга яқинлаштирмайман”

15:15, 30 июнь

Актриса Зарина Низомиддинова ўғлининг келажакдаги қайси касб эгаси бўлишини исташи ҳақидаги саволга жавоб берди. 

“Ўғлим санъат эмас, балки бошқа соҳада фаолият юритишини истайман. У жаҳон спорт саҳналарини забт этадиган ёки жиддийроқ соҳада ишлашини истайман. Санъатга қизиқишига келсак, ўғлим Темурхоннинг иқтидори меникидан ҳам яхшироқ, десам муболаға бўлмайди. Уни атай кинога олиб кирмаяпман, қизиқиши ортиб кетмасин дейман”,—дейди Зарина “Ҳордиқ” газетасига берган интервьюсида.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!