Дунёнинг энг йирик олмосини ҳеч ким сотиб олмади

15:23, 30 июнь

Sotheby's аукцион уйида тўпидай келадиган, дунёнинг энг йирик, қайта ишлов берилмаган олмоси харидорини топмади, деб хабар қилди “Vesti.ru” нашри.

Аукцион иштирокчиларидан ҳеч ким унинг илк баҳоси бўлган 70 миллион долларни  беришни ҳам истамади. 1109 карат бўлган “Леседи ла Рона” олмоси Ботсван шахтасидан қазиб олинган ва Канаданинг “Лукара даймонд” компанияси томондан савдога қўйилган. Мамлакатда кенг тарқалган тсван тилидан таржима қилинганда олмоснинг номи “Бизнинг ёғду” деган маънони англатади.

1905 йилда ЖАРдан топилган “Куллинан” олмоси шу пайтгача топилган энг йирик олмос деб ҳисобланиб келган. Унинг оғирлиги 3106,75 каратни ташкил қилган. Кейинчалик майда бўлакларга бўлинган олмосдан, Британия тожини безашда фойдаланилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!