Ўзбекистонда энг кўп харид қилинадиган автомобил Spark бўлди

16:28, 30 июнь

Енгил автомашиналарни харид қилишда Тошкент шаҳри ва вилояти аҳолиси энг фаол бўлган.

Ўзбекистондаги OLX интернет-эълонлар сервиси фойдаланувчилар кўпроқ қайси автомобилларни сотиб олишларини таҳлил қилиб, энг оммабоп истеъмолда бўлган (и/б) модел ва маркалар рейтингини тузди. Рейтингни тузишда OLX интернет-фойдаланувчиларининг 2016 йилнинг январидан май ойигача бўлган ёпиқ битимлари сони тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланилди.

Сервиснинг UZ24 га тақдим этган пресс-релизда ёзилишича, энг оммабоп и/б маркалар орасида биринчиликни Chevrolet ушлаб турибди. Мазкур маркадаги машиналар 46% ҳолатларда харид қилинган. Унчалар катта бўлмаган фарқ билан иккинчи ўринни ВАЗ эгаллади 19% харид. Учликни Daewoo маркасидаги машиналар тугаллади улар 12% ҳолатларда сотиб олинган.   

Кутилганидек, энг кўп харид қилинадиган моделлар Chevrolet автомобиллари экан. Биринчи ўринда Chevrolet Spark, иккинчиси - Chevrolet Nexia, учинчиси Chevrolet Matiz бўлди.

Енгил автомашиналарни харид қилишда Тошкент шаҳри ва вилояти аҳолиси энг фаол бўлган, битимларнинг деярли 97% айнан мана шу ерда амалга оширилган. Машиналарни Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё ва Хоразм вилоятлари аҳолиси энг кам харид қилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!