АҚШда поездлар тўқнашуви оқибатида машинистлар ҳалок бўлди

16:34, 30 июнь

АҚШнинг Техас штатидаги  Пенхэндл шаҳрида икки товар поездининг тўқнашуви оқибатида уч машинист ҳалок бўлган, бири эса тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган, деб хабар берди, “Vesti.ru” нашри.  

Фалокат сешанба, 28 июнь куни юз берган. Икки томондан келаётган состав бир-бирининг рўпарасидан чиқиб, юзма-юз тўқнашган. Зарба кучли бўлгандан поездлар рельсдан чиқиб, ағдарилиб кетган ва ёнғин кўтарилган. Транспорт компаниясига тегишли бўлган ҳар иккала составда кенг ассортиментли товарлар бўлган.

АҚШ транспорт хавфсизлиги миллий бошқармаси фалокат юз берган жойда тергов-суруштирув ишларини бошлаган. Текширув жараёнида поездлар тўқнашган жойда ноқулай об-ҳаво шаротида ёки темирйўлда таъмирлаш ишлари кетаётганда тезликни автоматик тарзда камайтирувчи поездлар ҳаракатини назорат қилиш тизими ўрнатилмаганлиги аниқланган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!