“Мафтунингман-2”нинг кастинг кунлари аниқ бўлди

16:59, 30 июнь

“Мафтунингман-2” кинофильмида иштирок этиш учун актёрлар танлови (кастинг) анкетасини тегишли тартиб тўлдириб рўйхатдан ўтган ҳамюртларимиз диққатига!

“Dono Productions” кинокомпанияси Тошкент шаҳрида 7-15 июнь кунлари ишчи номи “Мафтунингман-2” кинофильми учун Ўзбекистон давлат консерваторияси, Санъат ва маданият институти ҳамда соҳага доир бошқа ўқув муассасалари талаба-ўқувчи ва ўқитувчилари, шунингдек, ҳаваскор фуқаролар ўртасида актёрлар танлови (кастинг) ўтказди. Унда 313 нафар иштирокчилар қатнашдилар.  

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри учун актёрлар танлови (кастинг) қуйидаги тартибда бўлиб ўтишини Сизга маълум қиламиз.

1.  11, 12 июль кунлари Қорақалпоқ мусиқали драма театрида.
2.  11, 12 июль кунлари Хоразм вилояти мусиқали драма театрида.
3.  13, 14 июль кунлари Бухоро вилояти мусиқали драма театрида. 
4.  13, 14 июль кунлари Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида. 
5.  15,16 июль кунлари Сурхондарё вилоят мусиқали драма театрида.
6.  15, 16 июль кунлари Қарши мусиқали драма театрида.
7.  17, 18 июль кунлари Самарқанд вилоят мусиқали драма театрида. 
8.  17, 18 июль кунлари Жиззах вилоят мусиқали драма театрида.
9.  20, 21, 22 июль кунлари Андижон вилоят мусиқали драма театрида.
10.  20, 21, 22 июль кунлари Наманган вилоят мусиқали драма театрида.
11.  23, 24, 25 июль кунлари Фарғона вилоят мусиқали драма театрида.
12.  23, 24, 25 июль кунлари Қўқон мусиқали драма театрида.
13.  28 июль куни Сирдарё вилоят мусиқали драма театрида.
14.  2 августдан 15 августгача Тошкент шаҳрида “Dono Productions” компанияси студиясида бўлиб ўтади. (Манзил: Бешёғоч даҳаси, Олмазор кўчаси, 171-уй, мўлжал “Истеъдод” жамғармаси орқа тарафи).   

Кастинг кўрсатиб ўтилган кунлари 08.00 дан бошланади.

Батафсил маълумотлар учун Dono.uz сайти ва (+ 99895) 404-66-11,           (+ 998 95) 198-59-55 га мурожаат қилинг.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!