Венесуэладаги ғаройиб чақмоқ одамларни ҳайратга солмоқда(Фото)

10:03, 01 июль

Венесуэланинг шимоли-ғарбидаги Маракаибо кўлига қуюлувчи Кататумбо дарёсида ҳар доим сирли ва жуда чиройли табиий ҳодиса юз беради, дейди “Interesno.cc” нашри.  

Миллион марталаб Кататумбо дарёси узра, йилига қуввати 400 000 ваттга етадиган  чақмоқ чақади. Тўхтовсиз равишда бирининг ўрнини бири эгаллайдиган чақмоқдан ўн километр узоқликка жуда кучли бўлган электр қуввати тарқалади. Энг қизиғи шундаки, бирваракайига тинимсиз чақмоқ чақишига қарамай, умуман момақалдироқнинг гумбурлаши эшитилмайди. Чақмоқ нафақат йилда 150 кунга чўзилувчи бўронли кунларда, балки кунига 10 соат мобайнида чақнаб туради. Унинг изчиллиги ва пўртанадаги доимий ҳолати ҳисобга олиниб, Маракайбо маёғи деб аталади. Чунки кема капитанлари бир неча асрлардан бери унга қараб йўналишни аниқлайдилар. Олимларнинг фикрича, бу ғайритабий ҳодисанинг асосий сабаби ботқоққа айланган ерлар атмосферасида метаннинг кўплигидир. 

Халқаро ЮНЕСКО рўйхатида шу кунга қадар метеорологик ҳодисалар қайд этилмаганига қарамай, Венесуэла ҳукумати илк маротаба Кататумбо чақмоғини бу рўйхатга тиркашга ҳаракат қилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!